Петрушка, хандон писта ва булғор қалампири кўз учун фойдали, уларнинг ўрнини фақат аниқ турдаги витаминлар босиши мумкин, дейди парҳезшунос Ирина Калинина “Москва 24” телеканалидаги эфирлардан бирида.
Компьютер билан ишлаш, телевизор ва смартфонларга узоқ вақт тикилиб туриш кўз сетчаткаси ҳужайраларига салбий таъсир қилади. Петрушка, булғор қалампири ва хандон писта таркибидаги зеаксантин ва мезосеаксантин кўриш қобилиятини сақлашга қодир, дейди Калинина.
“Чунки уларнинг барчаси – каротиноидлар – табиий органик пигментлар гуруҳидан бўлиб, ўз-ўзидан организмда синтезлашади. Уларнинг ўрнини фақат аниқ турдаги маҳсулотлар ёки витамин комплекслари билан тўлдириш мумкин”, - дейди шифокор.
Унинг сўзларига кўра, лютеин ва зеаксантин исмалоқ, булғор қалампири, райҳон, петрушка ва рукколо таркибида кўпроқ. Шунингдек, яшил нўхат ва қовоқда ҳам учрайди.
Мутахассиснинг айтишича, 18 грамм зайтун ёғи каротиноидларни ҳазм қилишни 5 дан 25% гача кўпайтиради.