ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Sputnik журналисти Марат Касемнинг қамоқхонада сақлаш шароитлари Қийноқларни олдини олиш бўйича конвенцияга тўғри келади. Бу ҳақида унинг адвокати маълум қилди.
Касем 30 январь куни ҳеч қандай сабабсиз маҳкумлар корпусига ўтказилди ва бир кишилик камерага жойлаштирилди. Камерадаги антисанитария ҳолати ва ҳашаротлар туфайли Касемда аллергия пайдо бўлди.
Нафас олишда муаммо бўлгани сабабли у камера деразасини очиб бош ва устки кийимда ухлашга мажбур бўлмоқда. Бу шароитларда унинг сурункали касалликлари ҳам оғирлашди. Подагра касаллиги оқибатида оёқ бармоқлари ишламай қолди. Қамоқхона маъмурияти унинг шикоятларига қулоқ солишмаяпти.
Адвокатга фақат учинчи куни қўнғироқ қилишга рухсат берилди, лекин қонунга кўра у куннинг исталган вақтида қўнғироқ қилишга ҳақли. Қамоқхона шифокори Касемнинг шикоятлари ва ташхисини эътиборсиз қолдириб, унга оддий аллергияга қарши таблеткаларини берди.
Адвокатнинг айтишича, Маратнинг соғлиғи оғир аҳволда.
Марат Касемнинг адвокати ушбу оғир шароитлар айбланувчидан керакли кўрсатмаларни мажбуран олиш учун атайлаб уюштирилмоқда деб ҳисоблайди. Айни дамда ўз ҳимояси остида бўлган журналистни тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилмоқда.
Sputnik журналисти, Латвия фуқароси Марат Касем 5 январь куни Ригада ҳибсга олинган эди. Уни ЕИнинг Россияга қарши санкцияларини бузиш ва шпионлик қилишда айблашмоқда. Ушбу айбловлар уни 20 йилгача қамоқ жазосига маҳкум қилиш ҳуқуқини беради. Марат Касем бир неча йилдан бери Москвада яшайди ва "Россия Сегодня" медиагуруҳида ишлайди. У 30 январь куни оила аъзоларини кўриш учун Латвияга келган эди.