Инсон мияси кучлими ёки замонавий компьютер - олим фикри

Инсон мияси кучлими ёки замонавий компьютер тармоқлари? Инсон миясида қанча асаб ҳужайралари бор? Келажакда компьютер инсондан ўзиб кетиши мумкинми? Ушбу ва бошқа саволларга жавоб мақоламизда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Инсон миясида ҳар қандай замонавий компьютердан кўпроқ элементлар бор, ҳатто бутун дунёдаги компьютер тармоқларидан ҳам кўп, дейди Қрим Федерал университети Психиология ва психофизиология кафедраси раҳбари Владимир Павленко.
Инсон миясида 200 миллиард нейронлар бор ва уларнинг ҳар бири бошқа нейронлар билан 10 мингга яқин синопс-ҳужайралари билан боғланган. Агар солиштирадиган бўлсак, 200 миллиард нейрон - бу галактикадаги юлдузлар сони билан тенг, синопслар билан бирга ҳисоблайдиган бўлсак, бу рақам биз билган коинотдаги барча юлдузлардан ҳам кўп бўлади.
Шу сабабли ҳам инсон мияси ҳозирча ҳар қандай сунъий компьютер нейрон тармоғидан кўра мураккаброқ.
Иккинчи томондан, инсон мияси – бу эволюция маҳсулидир. Миямизнинг катта қисми ҳаракатларни бошқариш, егулик топиш, ўзига ҳамроқ топиш учун жавоб беради. Айтиш жоизки, неандартал одам мияси замонавий одамникидан каттароқ бўлган, чунки унинг ҳаёти мураккаб бўлган.
Ҳозир эса аксарият одамларнинг ҳаёти енгиллашмоқда ва эҳтимол шунинг учун ҳам замонавий инсонлар мияси кичраймоқда. Лекин ҳозир мияни ривожлантириш имконияти аввалгига қараганда кўпроқ.
Замонавий инсон ўз миясини ривожлантириш учун компьютердан, интернетдан фойдаланиши мумкин. Мен ўз талабалик давримни эслайман. У вақтлар бирор замонавий илмий мақолани топиш учун жуда кўп ҳаракат қилиш керак эди. Ҳозир эса, мен 15 сония ичида ҳар қандай мақолани топиб, уни исталган тилдан автоматик равишда таржима қилиб ўқий оламан. Шунинг учун ҳам бугунги кунда инсон ўз миясини ривожлантириши учун имкон жуда кенг.
Эҳтимол, шу сабабли ҳам бугунги кунда инсонларда мия ривожланиш даражаси ҳам жуда фарқ қилмоқда. Кимгадир яшаш осонлашди кимгадир аксинча мураккаблашди.
Хулоса шуки, ҳозирча инсон мияси ҳар қандай сунъий нейрон тармоқлардан устун. Олимлар ва файласуфлар 20-асрнинг ўрталаридан бошлаб инсон онги машиналар рақобати ҳақида ўйлай бошлаган эди. Айримлар сунъий интеллектни чеклаш тарафдори бўлган эди. Ёзувчи Айзек Азимов эса робототехниканинг машҳур 3 та қонунини ўйлаб топган эди. Булар сунъий онг ривожланишини инсон учун хавфсиз қилишга қаратилган.