ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. Бугун Улуғ Ватан урушининг энг муҳим жангларидан бири - Сталинград жанги тугаганига 80 йил тўлди.
Сталинград жанглари 1942 йилнинг ёзида бошланган бўлиб, 1943 йил январида Совет Иттифоқининг "Ҳалқа" операцияси бошланади ва немис қўшинларининг йирик гуруҳи қўлга олинади.
Немис қўшинларнинг бош қўмондони генерал-фельдмаршал Паулюс таслим бўлади. Кейинроқ салкам 91 минг немис аскарлари асирга олинди.
Сталинград ғалабаси Улуғ Ватан урушини бутунлай ўзгартириб юборди. Совет қўшинларида ғалабага умид пайдо бўлди.