ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Самарқанд шаҳрида 10–11 февраль кунлари Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида “Travel Bazaar 2023” туризм форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тадбирда 200 дан ортиқ меҳмонлар: туроператорлар ва гидлар, реставраторлар, меҳмонхоначилар ва туризм билан боғлиқ корхоналар, ижодий индустрия ва давлат сектори вакиллари қатнашади. Улар реал ҳолатлар, қийинчиликлар ва саёҳат тенденцияларини муҳокама қилади.
Форумда икки кун давомида 9 давлатдан 40 нафар маърузачи сўзга чиқади.
Форумда кўргазма ва гастрономик зоналар, B2B учрашувлар ва инновацион туризм маҳсулотлари тақдимоти ҳам ўтказилади.