ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Россияни Хитой билан қўрқитмоқчи бўлганлар етарлича, бу Москва ва Пекин ўртасидаги ҳамкорликни мураккаблаштириш истаги билан боғлиқ, дейди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ўзаро манфаатли, улар Москвани бўйсунадиган ҳолатга келтирмайди.
"Ва, албатта, бизни Хитой билан қўрқитмоқчи бўлганлар аллақачон етарлича. Мен бу ўйинни бизга иқтисодиётда ҳам, халқаро масалаларда ҳам ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлаштиришга халақит бериш истаги билан боғлиқлигини кўраман”, - деди Лавров “Россия 24” телеканали ва РИA Новостига берган интервьюсида.
Унинг қўшимча қилишича, Россия Россия Федерацияси ва Хитойнинг режалари икки давлат манфаатларига мос келишига шубҳа қилмайди.