Нодирбек Абдусатторов футболчи бўлиши мумкин эди: гроссмейстер ҳақида қизиқарли фактлар

У Ўзбекистондаги энг машҳур шахматчи футболчи бўлиши мумкин эди, бироқ у ҳарбий бўлишни орзу қилади ва хорижий тилларни ўрганмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Шахматчи Нодирбек Абдусатторов - рапид бўйича энг ёш гроссмейстер ва жаҳон чемпиони. Қолаверса, ўзбекистонликлар ғурурланувчи спортчидир.
У опаси ва акасининг машғулотини томоша қилиб, шахмат бўйича ўз дунёсини кашф этди ва 11 ёшида ФИДЕнинг “ТОП-100 ўсмирлар” рўйхатига кирди. Абдусатторов муваффақиятига қарамай, Ўзбекистондаги энг сирли ва камтарин шахматчи бўлиб қолмоқда. Гроссмейстер ҳақидаги энг қизиқарли фактлар ҳақида материалимизда ўқинг.
Нодирбек Абдусатторов
Шахмат ўйнашни 3 ёшидан бошлаган
Нодирбекнинг акаси ва опаси у ҳали кичкиналигида шахматчилар тўгарагига боришган. Бироқ болага уйда қараб қоладиган ҳеч ким бўлмагани сабабли Абдусатторовнинг онаси ўғлини ўзи билан олиб борар эди. Акаси ва опасининг машғулотларини томоша қилган Нодирбек шахмат тахтасида доналарнинг ҳаракатини мустақил ўзлаштирди ва ўйинга қизиқиб қолди.
Нодирбек Абдусатторов
"Яхши бўлиш осонми?" ("Гадкий я") мултфильмини ёқтиради
Нодирбек мазкур мултфильмни ёқтиришини ўзининг ижтимоий тармоқларда “ёқди” тугмачаси билан белгилаган.
Нодирбек Абдусатторов
Уйланмаган
Нодирбек бу йил 19 ёшга тўлади. Ҳозирда шахматчи бутун вақтини ўз-ўзини ривожлантириш ва ўрганишга бағишламоқда.
Нодирбек Абдусатторов
У 13 ёшида гроссмейстер бўлди
Абдусатторов 2017 йил октябр ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Чигорин хотирасига бағишланган халқаро шахмат турнирида ҳиндистонлик 24 ёшли гроссмейстер Панаяппан Сетхураман ва 27 ёшли россиялик гроссмейстер Евгений Левинни мағлубиятга учратди. Турнирда 9 баллдан 6,5 балл тўплаган Нодирбек ғолиб бўлди ва тарихдаги иккинчи энг ёш гроссмейстерга айланди.
Шахмат бўлмаса, Нодирбек футболни афзал кўрган бўлар эди
Бу ҳақда шахматчи ўз интервьюларида бир неча бор эслатиб ўтган. У ишнинг оғирлигига қарамай, бўш вақтида тўп суришидан хурсанд.
Нодирбек Абдусатторов
Келажакда отаси изидан бориб, ҳарбий бўлишни орзу қилади
Нодирбек ўзининг асосий орзуси – шахмат бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпиони бўлишдан ташқари, отасидан ўрнак олиб, ҳаётини ҳарбий хизмат билан боғламоқчи эканини айтган.
Нодирбек Абдусатторов
Шахматчининг кумири - бу Магнус Карлсен
Бу ҳақда Нодирбек журналистлар билан суҳбатида айтиб ўтган. Эътиборлиси, у яқинда Нидерландиядаги халқаро мусобақада Магнус Карлсен устидан сенсацион ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Нодирбек Абдусатторов
Халқаро гроссмейстер Дмитрий Қаюмов шахматчининг биринчи мураббийи бўлди
Жамоатчилик билан суҳбатда Дмитрий Қаюмов Нодирбек билан биринчи ўйиндан сўнг ақл бовар қилмайдиган истеъдодли болакай олдида турганини англаганини тан олган.
Тошкентдаги 152-мактабни тамомлаган
Нодирбек шахмат мусобақаларига тез-тез боришига қарамай, ўқишда тенгдошларидан қолмаслик учун астойдил ўқиди, репетиторларга борди.
Нодирбек Абдусатторов
Рус ва инглиз тилларини яхши билади
Нодирбек рус ва инглиз тилларини ўрганмоқда ва уларда равон гапира олади.