Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Лавров: ҳамма Украинадаги можаро тугашини хоҳлайди, бироқ муддат эмас, натижа муҳим

Россия ташқи ишлар вазири Украинадаги можаро якунланиши учун муҳим бўлган омилни айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ҳамма Украинадаги можаро тугашини хоҳлайди, бироқ муддат эмас, натижа муҳим. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Россия 24" ва РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳаммамиз бу тезроқ якунланишини истаймиз, бироқ бу ерда вақт омили муҳим эмас, бу ерда моҳият омили, биз ўз халқимиз, улар рус маданиятининг бир қисми бўлиб қолишни истаётган ва Киев хунтаси узоқ йиллар давомида Ғарб ҳомийлигида барча рус нарсаларидан маҳрум қилган кишилар учун таъминлайдиган ўша якунлар сифати омили муҳим”, - деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Киевга қанчалик узоқроқ масофага учувчи қурол-яроғ етказиб берилса, уни шунча Россия ҳудудларидан ортга суриб ташлаш керак.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.