КХШТ аъзолари Ғарб қандай мақсадга интилаётганини кўрмоқда – Лавров

Россия ташқи ишлар вазири КХШТ аъзолари кейинги ривожланишни таъминлайдиган қўшимча механизмларни йўлга қўйиш ва яратишни хоҳлаётганини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатлар Ғарб қандай мақсадга интилаётгани кўрмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Россия 24" ва РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз кўряпмизки, бизнинг дўстларимиз (КХШТ бўйича – таҳр.) Ғарб бизнинг умумий майдонимизда қандай мақсадларни кўзлаганини кўришяпти, тушунишяпти. Ва бизнинг интеграцион режаларимизнинг кейинги ривожланишини таъминлайдиган қўшимча механизмларни йўлга қўйиш ва яратишни хоҳлашяпти”, - деди Лавров.
Россия вазирининг таъкидлашича, бу механизмлар Ғарб таъсирига қарши турадиган ва ташқи ноқонуний таъсирлардан ҳимояланган шаклларда бўлади.