Электрон шаҳодатноманинг қандай афзал томонлари бор

Битирувчилар шаҳодатномани “Электрон шаҳодатнома” платформасидан бепул юклаб олиши мумкин бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонда мактаб битирувчиларига шаҳодатномани бериш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.
Ҳукумат қарори билан 2022/2023 ўқув йили якунидан “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимига битирувчилар ҳақидаги маълумотлар киритиб борилиши белгиланган.
Мактабгача ва мактаб таълими электрон шаҳодатноманинг қандай афзал томонлари борлигини санаб ўтди:
ҳужжат ғижимланиб йиртилмайди ва йўқолмайди;
шаҳодатномани ОТМга онлайн тақдим этиш мумкин;
зарур бўлган пайтда битирувчи уни бепул юклаб олиши ва қоғоз шаклида чиқариб олиши мумкин;
мактаб битирувчилари тўғрисида ишончли маълумот;
қоғоз тежалади.
Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади. Битирувчилар шаҳодатномани “Электрон шаҳодатнома” платформасидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олади.