Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмоновнинг қарорига кўра, пойтахтдаги 40 та маҳаллага ўрнатилган контейнерларда тиббиёт пунктлари ташкил этилмоқда.
Бунинг учун 900 миллион сўм маблағ ажратилади. Йил давомида шаҳар бўйлаб жами 170 та контейнер ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Уларда аҳоли оддий ва профилактик кўрикдан ўтиши мумкин. Юнусобод туманида 4 та пункт аллақачон ўз ишини бошлаган.
Sputnik мухбири у ерда бўлиб, пунктларга кимлар мурожаат қилиши мумкинлиги, аҳолига қандай ёрдам кўрсатилаётгани ҳақида лавҳа тайёрлади.