Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига жўнаб кетди

Ташриф давомида президент саноат корхоналари ва янги уй-жойларни кўздан кечиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида саноат корхоналари ва янги уй-жойларни кўздан кечириш, ёшларга касб ўргатиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари билан танишиш режалаштирилган.
Хабарда қўшимча қилинишича, давлат раҳбари Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам бўлади.