Россия маркази Тошкентдаги иссиқлик таъминотини яхшилашга ёрдам беради

Учрашувда пойтахт иссиқлик марказларидаги иссиқлик таъминотини яхшилаш масаласи муҳокама этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Кеча, 31 январь куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Раҳмонов Россиянинг “Дорогобужкотломаш” лойиҳа-муҳандислик маркази мутасаддилари билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда пойтахт иссиқлик марказларидаги иссиқлик таъминотини яхшилаш масаласи муҳокама этилган.
31 января исполняющий обязанности хокима Ташкента Бахтиёр Рахманов встретился с представителями проектно-инженерного центра "Дорогобужкотломаш" Российской Федерации.

“Хусусан, газ босими меъёрда узатилмаган ҳолларда қозонларни иситиш учун муқобил – энерготежамкор ва самарадорлиги юқори бўлган ёқилғилардан фойдаланишни йўлга қўйиш, иссиқлик марказларини босқичма-босқич модернизация қилиш, диспечерлик ишига янгиликларни жорий этишнинг самарали усул ва воситалари кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.

31 января исполняющий обязанности хокима Ташкента Бахтиёр Рахманов встретился с представителями проектно-инженерного центра "Дорогобужкотломаш" Российской Федерации.
Раҳмонов биринчи навбатда аномал совуқ кунларда қийинчиликлар кузатилган 3 ва 5-иссиқлик марказларидаги ҳолатни яхшилаш ва пойтахтдаги барча иссиқлик марказларининг шароитини талаб даражасига келтириш муҳимлигига эътибор қаратган.
31 января исполняющий обязанности хокима Ташкента Бахтиёр Рахманов встретился с представителями проектно-инженерного центра "Дорогобужкотломаш" Российской Федерации.
Шунингдек, “Дорогобужкотломаш” маркази директори Aлександр Aртамонов ҳамда РФ ва МДҲ бўйича ҳудудий раҳбари Равшан Идрисхўжаев масъуллар билан биргаликда иссиқлик марказларини модернизация қилиш бўйича хулоса ва таклифларни тайёрлаш учун ўрганиш ишларини бошлаган.