ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Осиё футбол конфедерацияси (ОФА) Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вакили сифатида сайланди.
ЎФА хабарига кўра, ОФК Ижроия қўмитаси янги таркибининг ваколат муддати 2023 йилдан 2027 йилгача этиб белгиланган.
Аввалроқ ўзбекистонлик собиқ футбол ҳаками Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқи президенти қошидаги (РФИ) эксперт-ҳакамлар комиссиясининг доимий аъзоси бўлгани хабар қилинган эди.