Қозоғистон авиакомпанияси Олмаотадан Самарқандга парвозларни тикламоқда

Биринчи йўловчи рейси 2023 йил 15 мартга белгиланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Қозоғистоннинг “FlyArystan” лоукостер авиакомпанияси Олмаота — Самарқанд йўналишидаги рейсларни тикламоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
“Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2023 йил 15 мартга белгиланган. Рейслар Airbus A320 самолётларида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, “FlyArystan” — Қозоғистоннинг арзон авиаташувларни амалга оширувчи компанияси. Унинг штаб-квартираси Олмаотада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик “Air Astana” авиакомпанияси негизида ташкил этилган.