Президент Андижонда тажриба сифатида қурилган йиғма уйлар билан танишди - фото

Бундай уйлар камхаржатли, иссиқ-совуқ ва ёнғинга чидамли ва уларни қуриш ҳам осон.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Андижонга сафари чоғида Садда таги маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди.
Ушбу маҳаллада жойлашган Мамадалиевлар ҳовлисида тажриба тариқасида йиғма уйлар қурилган эди. Энди ҳар бир оиланинг ўз уйи бор.
Шавкат Мирзиёев осмотрел экспериментальные дома в Андижане
Президент мезбонларни янги уйлар билан муборакбод этди. Бинонинг лойиҳаси, қурилиш материалларига эътибор қаратди.
Шавкат Мирзиёев осмотрел экспериментальные дома в Андижане
Айтилишига кўра бундай уйлар камхаржатли, иссиқ-совуқ ва ёнғинга чидамли ва уларни қуриш ҳам осон.
- Уй инсоннинг энг асосий эҳтиёжларидан бири. Ҳам давлат, ҳам тадбиркорлар томонидан кўплаб турар жойлар қурилаётгани халқимиз манфаатини таъминлаяпти. Танлов имкониятини кенгайтириш учун, эҳтиёжмандлар учун бундай арзон уйлар ҳам керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумки, Андижон вилоятида аҳоли зич жойлашган. Уй-жойга талаб катта. Бундай уйлар келажада уй жой муаммосини ҳал қилишда ёрдам бериши мумкин.
Шавкат Мирзиёев осмотрел экспериментальные дома в Андижане
Шавкат Мирзиёев бундай уйларни кўпайтириш, улар учун зарур қурилиш материалларини маҳаллийлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев осмотрел экспериментальные дома в Андижане