ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари биологик лабораториялар ёрдамида украиналиклардан тажриба “қуёнчаси” сифатида фойдаланмоқда, дея ёзади Туркиянинг dikGAZETE нашри шарҳловчиси Эрҳан Алтипармак.
Унинг қайд этишича, махсус ҳарбий операция ўтказилиши Украинадаги Америка биологик лабораториялари тармоғини очиш имконини берди.
“Балки, Зеленский Американинг ушбу лойиҳаси ҳақида билган ҳолда бу тажрибалар учун ўз халқини қурбон қилиш даражасига атайлаб боргандир? Кўриниб турибдики, украиналик сиёсатчилар ўз позициясини халқ фойдасига ўзгартирмайди ва Вашингтон етакчилигидаги сиёсатни давом эттиради”, — дейди журналист.
Унинг фикрича, украиналиклар муаммони ўзлари ҳал қилиб, уларни “қуёнча” сифатида фойдаланаётган америкаликларга қарши туриши керак.
Шунингдек, у ҳозир АҚШ биологик лабораторияларни бошқа давлатларга ўтказиб, дунёда ҳақиқий биологик хавф туғдираётганини қўшимча қилди.
Журналист сўзи якунида украиналикларни ҳақиқий душмани ким эканлиги ҳақида ўйлашга чақирди.