Андижонга одамларнинг даромадини ошириш учун келдик – Мирзиёев

Мутасаддиларга илмий институтларга буюртма бериб, импорт бўлаётган хомашё материалларини маҳаллийлаштириш бўйича топшириқ берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги “Elegant shoes and” корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Elegant shoes and” в Шахриханском районе.
500 киши меҳнат қилаётган корхонанинг асосий мўлжали экспорт. Жорий йилда бу кўрсаткични 4 миллион долларга етказиш режалаштирилган.
“Чарм саноати ҳам драйверга айланяпти, корхоналар кўпайяпти. Энди уларга кафолатланган хомашёни таъминлаб бериш керак. Иккинчидан, касаначилик асосида уйда ўтирган аёлларни ҳам жалб қилиш зарур. Умуман, бундай илғор корхоналарнинг ривожланишига кўмак бериб, кластерга айлантириш мумкин”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Elegant shoes and” в Шахриханском районе.
Мутасаддиларга илмий институтларга буюртма бериб, импорт бўлаётган хомашё материалларини маҳаллийлаштириш бўйича топшириқ берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Elegant shoes and” в Шахриханском районе.
Давлат раҳбари, шунингдек, корхонада ишлаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Elegant shoes and” в Шахриханском районе.
“Бугун Андижонга тадбиркорликни кенгайтириш, барқарор энергия манбалари яратиш, одамларнинг даромадини ошириш учун келдик. Ойликларингиз қачон ошади? Чиқарилаётган маҳсулотнинг бозори чаққон бўлса. Бунинг учун сифат, билим, малака керак. Шу боис хотин-қизларимизнинг касб эгаллашига алоҳида эътибор қиляпмиз. Она рози бўлса, оила ҳам, жамият ҳам рози бўлади”, - деди президент.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Elegant shoes and” в Шахриханском районе.
Эслатиб ўтамиз, бугун Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетганди.