"UzBus" мобил иловаси ишга туширилди – у қандай ишлайди?

Янги илова йўловчиларга шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги қатновлар жадвали билан реал вақт режимида танишиш имконини беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Энди Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни электрон тарзда сотиб олиш мумкин. Бунинг учун махсус "UzBus" мобил илова ишга туширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Мобил илова йўловчиларга шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги қатновлар жадвали билан реал вақт режимида танишиш имконини беради.
"UzBus" мобил иловаси
Жадвалда йўналиш номи, ажратилган жойлар сони, чипта нархлари ва қатновлар вақти акс эттирилади.
"UzBus" мобил иловаси
Сотиб олинган чипта учун махсус QR-кодли электрон чипта берилади.
"UzBus" мобил иловаси
Мобил иловани Google Play орқали юклаб олиш мумкин.