Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари “Гиацинт” билан УҚК позицияларига зарба беришди – видео

Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Донбассни ҳимоя қилишга қаратилган махсус ҳарбий операция ҳудудида 152-ммли “Гиацинт” ўзиюрар тўплари жанговар ишларни бажаради, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
Қайд этилишича, Марказий ҳарбий округ ихтиёрида бўлган бу қуроллар деярли туну кун жанговар вазифаларни бажаришмоқда ва Украина Қуролли кучларининг техникаси, таянч ва қўмондонлик пунктлари ва ҳарбийларини йўқ қилмоқда. У 30-40 км узоқликдани нишонларни мўлжалга олишга қодир.
Ўт очиш учувчисиз учар қурилма ва фронтнинг олдинги чизиқларида бўлган артиллерия разведкаси ёрдами билан йўналтирилади. Россия ҳарбийларининг биргаликдаги хатти-ҳаракатлари нишон аниқ мўлжалга олишини таъминлайди.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.