ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Қўшма Штатлар Россияни глобал етакчилик масаласида ўзининг асосий рақиби деб билади ва уни заифлаштириш учун ҳар қандай ишни қилади. Бу ҳақда ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин РИА Новости агентлигига маълум қилди.
Аввалроқ НАТО ҳарбий қўмитаси раиси адмирал Роб Бауэр алянс Россия билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка тайёр эканини айтган эди.
“Россия Ғарб ва биринчи навбатда АҚШ учун глобал етакчилик масаласида асосий рақиб бўлиб қолаётгани аниқ. Шунинг учун энди Вашингтон уни заифлаштириш учун, шу жумладан, ўзининг мустақиллиги йўқлигини яна бир бор тасдиқлаган Европадаги иттифоқчилари ҳисобига ҳар қандай чораларни кўради”, — деди Пушилин Бауэрнинг баёнотига муносабат билдираётиб.