Ўзбекистонда метан "заправка"лар қачон ишга тушиши маълум қилинди

Тахминан 2-3 кунда республикадаги барча метан шохобчалар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистонда метан "заправка"лар босқичма-босқич ишга тушади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Айтилишича, 30 январдан бошлаб айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти қайта тикланди.
Метан "заправка"лар ҳозирча маълум график асосида ишлаб туради.

Газ босими меъёрига келишига қараб (тахминан 2-3 кунда) республикадаги барча шохобчалар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.
“Ўзтрансгаз” 19 январь куни шохобчалар об-ҳаво ҳарорати кўтарилганидан сўнг ишлай бошлашини маълум қилинган. Вилоят ҳокимликлари билан келишилган ҳолда айрим АГТКШ куннинг маълум вақтида 1 соатдан 3 соатгача хизмат кўрсатган.