Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенаторлар қаторидан чиқарилди

Қарорда Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш белгиланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси (МСК) Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни сенаторлар қаторидан чиқарди. Тегишли қарор 30 январь куни қабул қилинди.

“Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Жаҳонгир Абидович Ортиқхўжаевнинг Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сифатида ваколатлари муддатидан илгари тугатилганлиги муносабати билан ҳамда Сенат аъзоси сифатида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин”, - дейилади МСК қарорида.

Қарорда Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 16 январь куни қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун пойтахт ҳокими лавозимидан озод этилган эди.