ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Жидда шаҳрида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида Саудия Арабистонини мағлуб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.
Равшан Ҳайдаров қўл остидаги футболчилар мазкур учрашувда мезбонлар устидан ғалаба қозонишди.
Терма жамоанинг голларига Шаҳзод Акрамов (65-дақиқа) ва Шаҳзод Раҳматуллаев (90+3 дақиқа) муаллифлик қилди.
Саудия Арабистони 1:2 Ўзбекистон
Маълумот учун, 26 январь куни Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Саудия Арабистони ёшларига қарши биринчи учрашувини ўтказганди. Мазкур баҳсда ҳам терма жамоа 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритганди.