ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси делегацияси Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Россия муфтийлар кенгаши маълум қилди.
Ташриф доирасида Россия муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, мусулмонлар диний бошқармаси раиси ўринбосари Рушан Aббясов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Встреча первого заместителя председателя Совета муфтиев России Рушана Аббясова и первого заместителя председателя ДУМ Узбекистана Хомиджона Ишматбекова.
Рушан Aббясов Россия мусулмонлари диний етакчиси, Муфтий шайх Равиль Гайнутдин номидан салом етказди.
Встреча первого заместителя председателя Совета муфтиев России Рушана Аббясова и первого заместителя председателя ДУМ Узбекистана Хомиджона Ишматбекова.
“Суҳбат чоғида диний, маданий, фан, таълим ва гуманитар соҳаларда мавжуд икки томонлама мулоқот ва алоқалар юқори даражада экани қайд этилди, шунингдек, ҳозирги конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган Ҳамкорлик шартномасини имзолаш имкониятлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Учрашув иштирокчилари жорий йилда Ўзбекистонда “Маънавий ипак йўли” V халқаро илмий-диний конференциясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга алоҳида эътибор қаратди.
Якунда томонлар бир-бирларига эсдалик совғалар тақдим этди.