ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 нафарга, жабрланганлар сони 150 нафарга етди. Бу ҳақда Geo телеканали хабар бермоқда.
Аввалроқ 17 киши ҳалок бўлгани ва 90 киши яралангани хабар қилинган эди.
“Худкуш ҳужуми туфайли 28 киши ҳалок бўлди ва камида 150 киши жабрланди”, - дейилган хабарда.
30 январь куни маҳаллий вақт билан соат 13:40 ларда Пешовардаги масжидда ибодат вақтида портлаш содир бўлди. Худкуш террорчи ўзини портлатиб юборган.