ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркацияси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 23-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
“Унда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалалари, шунингдек, демаркация хариталарини яратишнинг технологик жараёни муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Музокаралар доирасида Ўзбекистон-Тожикистон ва давлат чегараларининг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ҳам ўтказилган.
Тадбир якунида тегишли баённома имзоланган. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида мамлакатлар давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битим 2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.