ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Муҳаммад Камалов ўқ отиш бўйича Индонезиядаги Жаҳон кубоги босқичида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Камалов мусобақада эркалар ўртасидаги 10 метрга пневматик тўппончадан отиш дастурида иштирок этди. Саралашдан муваффақиятли ўтган ўзбекистонлик мерган финалда туркиялик Муҳаммад Келесдан устун келди.
Мухаммад Камалов выиграл Кубок мира по стрельбе из пневматического пистолета на 10 метров среди мужчин.
Қайд этиш жоизки, бу ўзбекистонлик спортчиларнинг жаҳон кубогида мазкур йўналишдаги илк ғалабаси ҳисобланади. Бу муваффақият билан Камалов жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун ўз ҳисобига 2000 очкони қўшиб қўймоқда.