Парҳезшунос шифокор Михаил Гинзбургнинг айтишича, нейрояллиғланиш безовталаниш билан бирга тушкунликнинг сабаби ҳисобланади. Бу яллиғланишни бир қанча маҳсулотлар келтириб чиқариши мумкин.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, шакар ва таркибида шакар бўлган, шунингдек, юқори гликемик индексли маҳсулотлар, нон, картошка ва гуруч нейрояллиғланиш келтириб чиқаради.
Қолаверса, шифокор трансёғларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишни тавсия қилди. Чунки улар бош мия томирлари саломатлигига салбий таъсир қилиб, натижада тушкунликка сабаб бўлиши мумкин.