“Азимут” авиакомпанияси Сочидан Бухорога янги рейсни йўлга қўйди

Сочи-Бухоро-Сочи йўналишидаги чартер рейслар якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Россиянинг "Азимут" авиакомпанияси Сочидан Бухорога янги рейсни йўлга қўйди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар қилди.
Авиакомпаниянинг Сочидан учган самолёти 30 январь куни маҳаллий вақт билан соат 00:40 да Бухоро аэропортига келиб қўнган.
Авиакомпания "Азимут" связала прямым авиасообщением Сочи и Бухару
Сочи-Бухоро-Сочи йўналиши бўйича чартер рейслар “Sukhoi Superjet 95” самолётида ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, "Азимут" авиакомпанияси Минералние Водидан Тошкент, Самарқанд, Қарши, Навоий, Урганч, Бухорога мунтазам, Фарғона ва Наманганга эса чартер рейсларини амалга оширади. Бундан ташқари, Россия авиаташувчиси Тошкент ва Самарқандни Москвага мунтазам қатновлар билан боғлаган.