Украина Қуролли кучлари 28 январь куни HIMARS билан Луганс халқ республикасининг Новоайдар аҳоли пунктидаги касалхонага зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ўққа тутилган тиббиёт муассасида кўп ойлар давомида тиббиёт ходимлари, жумладан, ҳарбий тиббиёт ходимлари маҳаллий аҳоли ва ҳарбий хизматчиларга зарурий ёрдамни кўрсатиб келишган
Вазирлик тиббиёт муассасасига била туриб ракета зарбасининг берилиши Киев режимининг шубҳасиз оғир ҳарбий жинояти эканини маълум қилган.
Украин ҳарбийларининг касалхонани ўққа тутиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлган ва 24 нафар бемор жароҳат олган.
Россия Мудофаа вазирлиги бу ракета зарбасига алоқадор бўлган ҳар бир киши аниқланиши ва жавобгарликка тортилишини маълум қилди.