Сурхондарёда “Spark” ва тез ёрдам машинаси тўқнашиб кетди – қурбон бор

Ангор туманида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, тез ёрдам машинаси билан тўқнашган ҳайдовчи ҳалок бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Сурхондарё вилояти Ангор туманида “Spark” ва тез ёрдам машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа 28 январ куни соат 4:10 ларда М-39 халқаро автомобил йўлининг 1433-километрида содир бўлган.
Тез ёрдам машинаси ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган бўлган. “Spark” ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиши оқибатида автомашиналар тўқнашиб кетган.
Оқибатда “Spark”нинг 22 ёшли ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган. Тенгдоши бўлган йўловчиси эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.