Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ТИВ Киевнинг касалхоналарни ўққа тутишини оғир ҳарбий жиноят деб атади

Россия ТИВ АҚШ ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари бу ҳодисага муносабат билдирмагани яна бир бор уларнинг Украина можаросида тўғридан-тўғри иштирок этаётганидан далолат беришини таъкидлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг (УҚК) касалхоналарни ўққа тутиши – ҳарбий жиноят. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Фаолият юритаётган фуқаровий тиббиёт муассасаларини атайлаб ўққа тутиш ва тинч аҳолини била туриб ўлдириш Киев режими ва унинг ғарблик хўжайинларининг оғир ҳарбий жиноятларидир”, - дейилади баёнотда.
Россия ТИВ ҳодиса ташкилотчилари ва ижрочилари учун жазо муқаррарлигидан огоҳлантирди.
“Ғарб шафелиги остида Киевнинг қуролли гуруҳлари томонидан содир этилаётган бу жиноятлар жазосиз қолмайди. Улар диққат билан қайд этилмоқда. Ташкилотчилар ва ижро этувчилар муқаррар жазоланади”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, Россия ТИВ АҚШ ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари бу ҳодисага муносабат билдирмагани яна бир бор уларнинг Украина можаросида тўғридан-тўғри иштирок этаётгани ва содир этилаётган жиноятларга алоқадорлигидан далолат беришини таъкидлаган.
“Бундай хатти-ҳаракатларга холис баҳо бериши керак бўлган халқаро тузилмалар ҳам сукут сақламоқда”, - дея қайд этган вазирлик.
УҚК 28 январь куни Новоайдар (ЛХР) ва Новая Каховкадаги (Херсон вилояти) касалхоналарни ўққа тутди. Новоайдардаги касалхонага Американинг HIMARS қуроли билан зарба берилган. Натижада 14 киши ҳалок бўлди ва 24 киши ярадор бўлди. Новая Каховкадаги касалхонани артиллерия билан ўққа тутишган. Касалхона ҳудудида снарядларнинг кўпи портлаган.