Озарбайжон авиакомпанияси Бокудан Урганчга парвозларни йўлга қўйди

Бу йўналишдаги мунтазам рейслар ҳар шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Озарбайжоннинг AZAL (“Azerbaijan Airlines”) авиакомпанияси Боку ва Урганч ўртасида авиақатновни йўлга қўйди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар қилди.
Боку-Урганч йўналишидаги илк рейс 28 январь куни маҳаллий вақт билан соат 22:33 да Урганч аэропортига келиб қўнган. Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Урганч ва Боку ўртасида авиақатнов йўлга қўйилади
Эслатиб ўтамиз, Урганч Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги тўртинчи шаҳар бўлди. Ҳозир у Бокудан Тошкент, Самарқанд ва Фарғонага парвозларни амалга ошириб келаётган эди.