ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Эрон Мудофаа вазирлигининг Исфаҳон шаҳридаги ўқ-дори омборидаги портлашлар учувчисиз учар қурилмалар ҳужуми оқибатида рўй берди, деб хабар бермоқда IRNA агентлиги мамлакат вазирлиги баёнотига таянган ҳолда.
“28 январь куни кечқурун соат 23:30 лар атрофида Мудофаа вазирлигининг марказларидан бирига учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланган ҳолда муваффақиятсиз ҳужум амалга оширилди. Улардан бири ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими комлекси томонидан уриб туширилди, қолган иккитаси мудофаа тузоқларига туширилди ва портлаб кетди”, - дейилади Эрон Мудофаа вазирлиги хабарида.
Қайд этилишича, ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, ҳарбий объектга кичик зарар етказилган. Бу қандай дронлар бўлгани ва ҳужум сабаблари очиқланмаган.