Дзюдочи Обидхон Нўмонов Португалиядаги Гран-прида олтин медални қўлга киритди

Алмададаги Гран-прида ўзбекистонлик дзюдочининг чемпионлик баҳси қозоғистонлик Жансай Смагуловга қарши кечди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Обидхон Нўмонов Португалиядаги (Алмада) Гран-при чемпионига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.
Халқаро мусобақада -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Нўмонов барча рақибларини мағлубиятга учратди. Ўзбекистонлик дзюдочининг чемпионлик баҳси қозоғистонлик Жансай Смагуловга қарши кечди.
“Ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Нўмонов дастлаб вазари, сўнг иппон баҳосини қўлга киритиб, фаолиятида Гран-при турнирларидаги илк олтин медалга эга чиқди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алмада шаҳридаги дзюдо бўйича Гран-при мусобақасида Муҳриддин Тиловов олтин медалга сазовор бўлгани хабар қилинган эди.