“Биринчи резинотехника заводи” “Татнефт”га сотилди

“Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг 91,8 фоиз улуши “Ўзкимёсаноат”га ва 8,2 фоиз улуши “Ўзкимёимпэкс”га тегишли эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ангрендаги “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ Россиянинг “Татнефть” компаниясига 80 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда “Ўзкимёсаноат” матбуот хизмати хабар берди.
“Deloitte” компанияси заводнинг барча кредит мажбуриятлари ва мавжуд қарздорликларини инобатга олиб, уни 843 млрд сўмга (75 млн доллар) баҳолаган.
2022 йилнинг 1-2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми доирасида “Татнефть” компанияси билан заводнинг 100 фоиз улушини мавжуд барча кредит мажбуриятлари ва қарздорликларни ўз зиммасига олган ҳолда 80 млн долларга сотиб олиши юзасидан келишувга эришилган.
Олди-сотди шартномаси эса 20 январь куни имзоланган.
Маълумот учун, 2022 йил 31 декабрь ҳолатига кўра “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг 91,8 фоиз улуши “Ўзкимёсаноат” АЖга ва 8,2 фоиз улуши “Ўзкимёимпэкс” МЧЖга тегишли эди. Шунингдек, мазкур корхонанинг жами 153 млн долларга тенг кредит мажбуриятлари ҳамда қарздорлиги мавжуд.
Татаристон технопарки “UzAuto Trailer” тиркамалар заводини харид қилади