Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Ҳиндистондаги спорт мактаби билан танишди – фото

Ўзбекистон ва Ҳиндистон спорт соҳаларини ривожлантиришда тажриба алмашади - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов Ҳиндистондаги спорт мактаби билан танишди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов Ҳиндистондаги Уттар-Прадеш штатининг Мерут шаҳрида жойлашган “Godwin Public School” мактабига ташриф буюрди.
Қайд этилишича, мактабда аниқ, табиий ва гуманитар фанлардан ташқари, спортнинг кўплаб тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Мактабда спортнинг футбол, крикет, воллейбол, баскетбол, ўқ отиш, ушу, этноспорт турлари учун ҳам молиявий, ҳам инфратузилмавий имкониятлар мавжуд.
Бунда, мактаб ўқувчилари танаффус ёки ўқув фаолиятидан ташқари вақтда шу спорт турлари билан мунтазам шуғулланиш имкониятига эга.
“Ҳиндистон тажрибаси шуни кўрсатади-ки, чекка ва олис ҳудудларда асосан ўша ҳудудда юқори мартабага эга шахслар спортнинг муайян турларини ривожлантириш бўйича махсус спорт мажмуалари ва тўгаракларини йўлга қўяди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари А.Икрамов махсус ташкил қилинган спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари учун миннатдорлик билдирди. Икки мамлакат ўртасида спорт соҳаларини ривожлантиришда тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4