Хоразмда автомобил бошқарувини йўқотган ҳайдовчи зовурга тушиб кетди

Бугун “NEXIA-3” русумли автомобил ҳайдовчиси эҳтиётизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, Урганч шаҳар Наврўз шаҳарчасидан оқиб ўтвчи зовурга тушиб кетган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Хоразм вилоятида автомобил бошқарувини йўқотган ҳайдовчи зовурга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун “NEXIA-3” русумли автомобил ҳайдовчиси эҳтиётизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, Урганч шаҳар Наврўз шаҳарчасидан оқиб ўтвчи зовурга тушиб кетган.
Хоразмда автомобил бошқарувини йўқотган ҳайдовчи зовурга тушиб кетди
Бу ҳақда соат 08:23 да Хоразм вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилларни зовурдан олиб чиқишди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.