Халқаро мусобақада ғалаба қозонган ўзбекистонлик боксчилар қандай кутиб олинди – фото

Бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар пойтахтга қайтиб келишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Таиланд пойтахтида бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар пойтахтга қайтиб келишди. Улар Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
18-26 январь кунлари Таиланд пойтахтида бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоа ҳам эркаклар, ҳам аёллар тоифасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, ўзбек бокси ҳамон қитъада етакчи эканини кўрсатди.
Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига иккинчи йил мазкур ёш тоифасидаги қитъа биринчилигида ғалаба қозонмоқда. Бу йилги беллашувларда боксчилар 14 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7