ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғида антилопа дунёга келди. Бу ҳақда боғ маъмурияти маълум қилди.
Қайд этилишича, яқинда ҳайвонот боғида гарна антилопалар оиласида янги меҳмон туғилди, 15 январь куни қизалоқ дунёга келди.
Гарналар боғда 2021 йилдан бери истиқомат қилишади ва учинчи йил кетма-кет биттадан улоқча туғилмоқда.
Гарналарнинг ҳомиладорлик даври ўртача 5,5 ой давом этади. Урғочилар асосан 3,5-4 кг оғирликдаги битта бола дунёга келтирадилар. Бир неча соат ўтибоқ, улоқча югуриши мумкин ва 2 ойлик бўлиб ёш гарна деярли мустақил бўлади.
“Биз ушбу дақиқани интиқлик билан кутмоқдамиз. Унгача эса, келинг, кичкинтой гарна учун биргаликда ном танлайлик”, дейилади хабарда.