Ўзбекистон ва Болливуд актёрлари ШҲТ фильмлар фестивалида иштирок этмоқда - фото

Ўзбекистонлик актёр Болливудда ўтаётган кинофестивалда ҳакамлик қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон Болливуд актёрлари билан ШҲТ давлатларининг фильмлар фестивалида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг бадиий ва телевизион фильмлар фестивали очилиши маросими бўлиб ўтди.
ШҲТ давлатларининг фильмлар фестивали
Томошабинлар Ҳиндистон, Хитой, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистондан келган актёр ва актрисаларни катта ҳурсандчилик билан кутиб олдишди.
Ҳиндистонлик киноижодкорлардан Ҳема Малини, Акшай Кумар, Пунам Диллон, Тайгер Шроф, Элли Авр Рамлар катнашди.
ШҲТ давлатларининг фильмлар фестивали
Ҳинд киноюлдузлари фестивалнинг рамзий чироғини тантанали равишда ёқиб беришди.
Фестивалда ШҲТга аъзо давлатларнинг киноижодкорлари тақдим этган 14 та бадиий фильми танловга қўйилган.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари орасида Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов ҳам бор.
Ўзбек киноижодкорлари тақдим этадиган фильмлар:
Дилмурод Масаидовнинг "Аёл қисмати" ва Ҳилол Насимовнинг "Мерос" бадиий фильми;
"Фариданинг икки минг қўшиғи" ва "101- рейс" бадиий фильмлари.
1 / 2
2 / 2