ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 27 январь куни Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган қуролли ҳужумни кескин қоралайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотида маълум қилинди.
“Марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз. Умид қиламизки, ушбу ҳодиса синчковлик билан ўрганилгач, барча айбдорлар жавобгарликка тортилади”, дейилади хабарда.
Теҳронда Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилиши оқибатида Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси хавфсизлик хизмати раҳбари Ўрхон Аскеров қуролли ҳужумни бартараф этиш чоғида ҳалок бўлган. Яна бир қўриқчи жароҳатланган.
Озарбайжон томони шошилинч текширув ўтказмоқда. Ҳужум қилган шахслардан бири қўлга олинган. У ўз қилмишини оиласидаги муаммолар билан изоҳлаган.