ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши вакциналар бўйича янги платформани ишга туширди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида СOVID-19га қарши вакциналар бўйича янги платформа яратди.
Мазкур веб-ресурсда мавзуга доир 135 та саволга батафсил жавоблар, видео ва аудио материаллар мавжуд.
Сайт тиббиёт мутахассислари ва кенг аҳоли қатламига мўлжалланган ва ундан исталган киши бепул фойдалана олади. Ҳозирча маълумотлар билан инглиз, рус, румин, грузин ва украин тилларида танишиш мумкин.
Бундан ташқари, мавзуга доир барча савол-жавоблар PDF форматида жамланган. Бу қулайлик уларни осон чоп этиш ёки офлайн режимда ўқиш имконини беради.