ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита самолёти ўқув парвозлари вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИА Новости Ani агентлигига таяниб хабар берди.
Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Су-30 ва Mirage 2000 қирувчи самолётлари Гвалиордаги ҳарбий базадан ҳавога кўтарилиб, Мадхя-Прадеш штатида ҳалокатга учради.
“Икки учувчи тирик қолган. Ҳарбий ҳаво кучлари гуруҳи учинчи учувчининг аҳволини аниқлаш учун тез орада вертолётда воқеа жойига етиб боради", дейди агентлик суҳбатдошлари.