Андижонда зилзила содир бўлди

Андижон вилоятида 3 балли ер силкиниши кузатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Бугун, Тошкент вақти билан соат 18:13 да Андижон вилоятида зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Андижон вилояти Хонобод тумани.
Зилзила координаталари: 40,83 градус шимолий кенглик; 73,12 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 331 км жанубий-шарқда.