Абдусатторов ва Синдоров халқаро мусобақада дуранг натижа қайд этишди

"Tata Steel Chess-2023" мусобақасининг 12-тури ҳам ўз ниҳоясига етди. Энди Абдусатторовда 8 очко, Синдоровда эса 7.5 очко мавжуд.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров "Tata Steel Chess-2023" мусобақасининг 12-турида навбатдаги ишончли ғалабага эришишди.
Шундай қилиб, 12-тур баҳслари доирасида “Мастерс” гуруҳида пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов (2713) бу гал америкалик Уесли Сога (2760) қарши дона сурди.
Гроссмейстер қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, асосий рақибларидан бири Уэсли Со (АҚШ) билан дуранг ўйнади. Нодирбек 8 очко билан пешқадамлигини давом эттирмоқда.
Шунингдек, "Челленжер" гуруҳида совринли ўринлар учун курашаётган Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг натижа қайд этди. Ёш гроссмейстер эронлик Амин Табатабеига қарши қора доналарда ҳаракат қилди. Ҳозирда унинг ҳисобида 12 турдан сўнг 7.5 очко мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 11-турида "Masters" гуруҳининг етакчилари Нодирбек Абдусатторов ҳамда нидерландиялик Гири Аниш ўртасидаги баҳс дуранг натижа билан якунланди. Оқ доналарда нидерландиялик Макс Вармердамга қарши баҳс олиб борган Жавоҳир Синдоров ҳам дуранг қайд этган.