Тошкент вилоятидан пойтахтга янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Масофаси 35 км бўлган ушбу йўналишда йўлкира нархи 6000 сўм этиб белгиланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тошкент вилоятидан пойтахтга янги автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Энди янги йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар йўловчиларни вилоятнинг Паркент шаҳридан тўғридан-тўғри метро бекатига олиб боради.
Мазкур экспресс автобус Паркент автошоҳбекатидан Янги Ўзбекистон боғи орқали "Машинасозлар" метро бекатига қадар ҳаракатланади.
Автобус
Йўналишда қатновларни ташкил этиш мақсадида 5 та янги ИСУЗУ НП 26 автобуслари сотиб олинди. Йўналишга жами 8 дона автобус бириктирилган.
Масофаси 35 км бўлган ушбу йўналишда йўлкира нархи 6000 сўм этиб белгиланди.
Автобус
Қатновлар тонгги соат 5:50 дан бошланади. Автобуслар 15 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади. Қатнов давомида экспресс автобус фақатгина Янгибозор автошоҳбекатида тўхтаб ўтади.