ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Россия ҳарбийлари Украина энергетика тизимига катта зарба берди, шу билан бирга Украина Қуролли кучлари учун қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ташишни тўхтатди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Аниқ нишонга олувчи ракеталар ва дронлар ёрдамида Украина ҳарбий-саноат комплекси ва транспорт корхоналари фаолиятини таъминловчи барча объектларга зарба берилган.
“Зарба натижасида жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга, жумладан, НАТО давлатлари томонидан етказиб бериладиган қурол-яроғ ва ўқ-дориларни ташиш тўхтатилди”, — дея таъкидлади Мудофаа вазирлиги.
Қайд этилишича, россиялик ҳарбийларнинг ҳаракатлари Украина қўшинларининг ҳарбий техникасини таъмирлаш ва тиклаш бўйича ишлаб чиқариш корхоналари ишига халақит беришга имкон берган.
Россия махсус операцияси
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.