Россия қўшинлари Угледарга кириб борди - нега бу муҳим

Россия Қуролли Кучлари Угледарга кириб боришди ва яқин вақтларда шаҳарни украин мустамлакачиларидан озод қилиш ниятида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Россия қўшинлари бир вақтнинг ўзида юқори аниқликдаги қурол билан УҚКнинг ички таъминот чизиқлариг, жанговар бошқарув марказлари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари, логистика, энергетика ва транспорт инфратузилмаларига вайрон қилмоқда.
Россия Тинч океани флоти денгиз пиёдалари ҳужумкор бўлинмалари 25 январь оқшомида Украина мудофасини ёриб ўтди, Угледарга кириб борди ва ва шаҳар атрофида жангларни давом эттирмоқда. УҚК бўлинмалари мўлжални йўқотган ва “Қора запорожьеликлар номидаги” 72 –механизациялашган бригада Угледардаги ўз позициясини ташлаб қочган. УҚК бош штаби “вазият қалтис”лигини тасдиқламоқда ва шаҳарга захирадагиларни жўнатмоқда.
Улгедарга ҳужум икки йўналишда ташкиллаштирилган, УҚК қочиб бормоқда, Россия ҚК уларни сиқиб бормоқда. Душман қарши ҳужумини Россия артиллерияси самарали йўқ қилмоқда. Шаҳар катта эмас (тинчлик вақтидаги аҳоли – тахминан 17 минг киши), бироқ муҳим жойда жойлашган. Угледарнинг озод этилиши Донецк яқинидаги украин қўшинларини тор-мор келтиришга ва оператив кенглик – УҚК нинг Славянск-Краматорскда мустаҳкамланиб олган туманларига чиқиш имконини беради.
Россия қўшинларининг Угледар йўналишидаги хужум жараёнлари Артёмовск (Бахмут) ни озод қилиш жанглари суръатига таъсир қилмайди. Унда УҚКнинг 20 та бригадаси йўналтириган, хорижий ёлланма аскарлар отрядларини ҳисобламаганда. Ҳужум арафасида “Вагнер” ХҲК гуруҳлари шаҳар қурилишига бир километр чуқурликдан ўтди, шунингдек, Артёмовскга яқин жойлашган Опитное (жанубдан) ва Парасковиевка (шимолдан) аҳоли пунктларини эгаллаб олишди. Россия кучлари Запорожье вилоятининг Орехов ва Гуляйполе йўналишида ҳам жанг олиб бормоқда.
Россия ҚК оператив-тактик авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси ўтган суткада ўт очиш позицияларида 83 та артиллерия позициялари, душманнинг 119 та туманидаги тирик ишчи кучларини зарарсизлантирди. УҚК 128 тоғ-ҳужум бригадасининг бўлинмаси “демилитаризациялаштирилди”. Бундан ташқари, махсус операция майдонида УҚКнинг иккита Су-25, учта радиолокацион станция, 14 та артиллерия тизимлари, 7 та бронемашина, 8 та артиллерия омбори ва иккита ёқилғи базаларини йўқ қилган.

Баҳорги кескинликларга тайёргарлик

26 январь тунида бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Россиянинг юқори аниқликдаги учувчисиз учиш аппарати билан душманнинг Киев, Винница, Днепропетровск, Одесса, Николаевск, Черкасс ва бошқа вилоятларидаги объектлари йўқ қилинди. Украина манбалари муҳим инфратузилма бўйлаб ўнлаб парвозлар бўлиб ўтганини маълум қилди.
Махсус операция пайтида Украина армияси деярли бутунлай йўқ қилинди. Оммавий сафарбарликнинг бешта тўлқини фойдали резервларни йўқ қилди. Киев режими олтинчи марта УҚКнинг сифатли (ҳалокатли) йўқотишларини қоплашга тайёр бўлмаган ва Америка Қўшма Штатлари манфаатлари учун курашишни истамайдиган, кўчада қуролланган “патруллар” томонидан қўлга олинган кўп сонли Украина фуқаролари билан қоплашга ҳаракат қилмоқда.
Киев режими ва Украина армияси қўмондонлигида саросима кучаймоқда. 25 январь куни АҚШ президенти Жо Байден УҚКнинг Қрим ярим оролида кенг кўламли баҳорги қарши ҳужумга тайёрланаётганини маълум қилди. Запорожье вилояти маъмурияти маълумотларига кўра, Украина армияси март ойининг охирида Мелитополь ва Бердянскга жойлаштириш учун 40 мингга яқин одамни жамлаган.
Америка маъмурияти, Пентагон ва НАТО стратеглари икки юзта ишлатилган немис “Леопард”лари ва уч ўнлаб Америка “Абрамс” танклари Украина қўмондонлигига “тактикани ўзгартириш” ва жанговар ҳаракатлар оқимини УҚК фойдасига айлантиришга ёрдам беради, деб тахмин қилмоқда.
Маълумки, НАТОнинг Abrams ва Leopard лари хусусиятларига кўра, Россиянинг Т-80 ва Т-90М “Прорыв” танкларидан ортда қолади. РФ қуруқликдаги кучлари янги танклар билан тўлдирилмоқда. Потенциаллар фарқи ҳаммага маълум. Россия танклар ишлаб чиқари ва сифати бўйича дунё чемпиони.
Махсус операция бошлангунга қадар УҚК қарийб 200 танк (СССР мерослари)га эга бўлган. Ғарб мамлакатлари махсус ҳарбий операция жараёнида Киевга яна қарийб 700 та танк (асосан Польшада ишлаб чиқарилган Т-72 танклари)ни жўнатди. Бироқ, жангларда 2000 дан ортиқ украин танклари ёниб кул бўлди (бир йилда ўртача 200 та танк) ва 2023 йил бошида УҚК 800 метрлик жанговар тўқнашув линиясида жойлаштириш учун мўлжалланган қарийб 300 та танкка эга бўлган. Ушбу машиналар Россия қўшинлари томонидан йўқ қилинмоқда. Ғарбда ақлли ҳарбий экспертлар Абрамслар ва Леопардлар Украинада можарога таъсир қилмаслигини айтишмоқда.
Шу билан бирга АҚШ Россия билан “сўнгги украин аскари” қолгунга қадар жанг қилмоқчи, ва икки йилда УҚК учун зарур бўлган 155-мм артиллерия снарядларини 500% га кўпроқ – бир ойда 90 минггача етказмоқчи. Киев режимида яна икки йил вақт борми – бу савол очиқ. АҚШ ўтган ойларда Украинага 1 млн дан ортиқ артиллерия снарядларини жўнатди. Украина можароси фонида АҚШнинг қурол экспорти бир йилда 153,7 млрд долларга ёки деярли 50% га етди. Бунда саволларга жавоб бор: ҳарбий можародан ким манфаатдор ва у Украинада қанча узоқ давом этади?
Баҳорда вазиятнинг қалтислашуви ва Вашингтоннинг эски “Вьетнам сценарийси” – Киев режимининг европалик донорларига ҳеч қандай яхшилик ваъда бермайди. Президент Владимир Зеленский узоқ масофали ракеталар ва Ф-16 қирувчилари ҳақида орзу қилмоқда. Украинанинг тақдири ҳал. АҚШнинг Россияни стратегик мағлубият етказишга уриниши – Американинг ўз мавжудлигига таҳдид солиши мумкин.